"Рома" футболчиси учун ПСЖ, "Ювентус" ва "Интер" ўзаро кураш олиб боради

ПСЖ яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида "Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегринини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра, Пеллегрини учун курашда парижликларга жиддий рақобатчилар ҳам бор. Лоренцо учун "Интер" ва "Ювентус" ҳам круш олиб бориши айтилмоқда.

24 ёшли Пеллегрини жорий мавсум "Рома" сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!