“Рома” футболчисидан Моуриньога “тарсаки”. У энди аниқ кетади!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сассуоло”га қарши ўйинда хатога йўл қўйган Рик Карсдорпни жамоадан четлатган эди. Қисқа танаффусдан кейин футболчилар машғулотларни бошлаш учун клуб қароргоҳида жамланди.

Нидерландиялик футболчи Римдан кетганича қайтиб келгани йўқ. У Моуриньонинг машғулотларида қатнашишдан бош тортмоқда .

Манбаларнинг таъкидлашича, Рик Карсдорп энди пойтахт клубида ўйнамоқчи эмас. Унинг “бўрилар” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Ўйин амалиётисиз қолмаслик учун ҳимоячи январда ижарага кетишга тайёр. Рик Карсдорпга “Ювентус” ва “Марсель”дан жиддий қизиқиш бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!