"Рома" футболчисига "Лион" жиддий қизиқиб қолди

“Рома” клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жордан Верету фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

L'Equipe нашрининг хабар беришича, 29 ёшли футболчига “Лион” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Ўз навбатида Рим клуби агар 10 миллион евродан юқори таклиф билдирилса, ушбу футболчини сотишга тайёр.

Маълумот учун, Верету ўтган мавсум “Рома” сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди. “Бўрилар” А Серияда мавсумни 6-ўринда якунлашди ва янги мавсумда Европа лигасида иштирок этадиган бўлди.

“Лион” эса Франция чемпионатида 8-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!