"Рома" футболчисини Лондонда кутишмоқда

"Рома"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло давралар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Инсайдер Жанлука ди Марсионинг хабар беришича, томонлар янги шартнома борасида келиша олишмаяпти ва шу сабабли энди клуб раҳбарияти 23 ёшли италиялик футболчини сотувга қўйишга тайёр. Дзаньолонинг агенти эса аллақачон мижози учун вариантлар изламоқда.

Италия терма жамоаси аъзосига асосий даъвогар "Тоттенхэм" бўлиб турибди. “Шпорлар” ушбу футболчсига ёздан бери қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар ҳозирда Дзаньолони кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Таъкидлаш керакки, "Тоттенхэм" бу борада ҳамшаҳари "Вест Хэм" ва Дортмунднинг "Боруссия"си билан рақобатлашишига тўғри келади.

Ўз навбатида "Рома" Николо Дзаньолонинг трансферидан 35-40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!