“Рома” футболчисини юртига қайтаришмоқчи
Жозе Моуриньо билан келиша олмай қолган Рик Карсдорп “Рома” футболчилари билан бирга Португалиядаги йиғинда қатнашаётганига қарамай, клуб раҳбария ҳамон уни сотиб юбориш ишларини тўхтатгани йўқ.
Маълумотларга қараганда, нидерландиялик ҳимоячига ўз юртидан харидор чиқди. “Аякс” раҳбарияти 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Амстердамликлар Рим клубидан Карсдорпни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага беришни сўрамоқда.
“Рома” бу футболчи бўйича ижара таклифларини рад этиб келяпти. Спорт директори Тьягу Пинто Карсдорпни 10-12 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб юбормоқчи.
Фикрлар