"Рома" ҳимоячиси учун курашда "Ювентус" фаворит

Туриннинг "Ювентус" клуби мавсумлар оралиғида "Рома" ҳимоячиси Костас Маноласни сотиб олади.

Calciomercato нашрининг хабар беришича грециялик футболчининг трансфери “кекса синьора”га 36 миллион еврога тушади. Боиси, футболчининг шартномасида айнан мана шунча миқдорда товон пули белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Манолас учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" ҳам кураш олиб бормоқда. Бироқ, "Ювентус" футболчининг агенти Мино Райола билан яқин муносабатларда экани боис, ушбу курашда фаворит дея тилга олинмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли Манолас жорий мавсум “Рома” сафида жами 31та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!