“Рома” ҳужумчининг маошини оширади
“Рома” раҳбарияти жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланган Пауло Дибалага янги шартнома таклиф қиладиган бўлди.
Calciomercato нашрининг хабар беришича, янги битим бўйича жаҳон чемпионининг йиллик маоши 4,2 миллиондан 6 миллион еврога кўтарилади.
Бундан ташқари, янги келишувда Дибалани сотиб олмоқчи бўлган клубларга қўйиладиган бадал тўлови олиб ташланади. Ҳозир хорижий клублар 12 миллион евро, Италия жамоалари 20 миллион евро тўлаб, Паулонинг трансферини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Айни пайтда клуб мутасаддилари Пауло Дибала билан боғланиб, ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар