“Рома” ҳужумчиси бир жуфт таклиф олди

“Рома” ҳужумчиларидан Стефан Эл-Шаарави ёзги трансферлар вақтида клубни тарк этиши мумкин.

29 ёшли футболчи ҳар доим ҳам асосий таркибга киритилмаяпти ва шу боис, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш илинжида бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Чунки, “рома” мураббийлар штаби унга ўйин амалиёти берилишини кафолатлагани йўқ.

Calciomercato.com сайти айни пайтда Стефанни “Аталанта” ва “Монца” ўз таркибига чорлаётгани ҳақида ёзди. Футболчининг амалдаги шартномаси келаси йил ёзда тугашини инобатга олиб, Эл-Шаарави трансферини 10 миллион еврогача маблағ эвазига ҳал қилиш мумкин.

Стефаннинг ўзи “Аталанта”га ўтишга мойил бўлиб турибди ва бунинг учун ҳозир Рим клубидан олаётган 3,5 миллион евролик маошини пасайишига ҳам рози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!