“Рома” ҳужумчиси Испанияга кетди

Испания чемпионати вакили “Сельта” расмий сайтида “Рома” ҳужумчиси Карлес Пересни трансфер қилганини билдирди. Келишув бир мавсум давом этади.

Келаси ёз виголиклар 24 ёшли ҳужумчини 10-12 миллион евро эвазига тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.

Карлес Перес аслида “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, Каталония клуби асосий таркибига кира олмагани учун 13 миллион евро эвазига Рим жамоасига трансфер қилинган.

Жозе Моуриньо бу ўйинчига ҳам етарлича имкон бермади ва жорий трансферлар вақтида у ўзига янги жамоа топиши кераклигини уқтирди.

Перес клублар миқёсида жами 167 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 33 та гол ва 21 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!