“Рома” ҳужумчиси учун кураш бошланди!
“Рома” ёзги трансферлар вақтида ўз тарбияланувчиси Николо Дзаньолони ушлаб қола олмаслиги айтилмоқда.
22 ёшли ҳужумкор футболчининг харидорлари тобора кўпайиб бормоқда. Маълумотларга қараганда, Дзаньолони “Бавария”, “Тоттенхэм”, “Милан” каби клублар ўз таркибида кўрмоқчи. Бироқ, мутахассислар универсал ўйинчи учун курашда “Ювентус”, “Ливерпуль” ва “Атлетико”нинг имкониятини юқори баҳоламоқда.
Аслида Рим клуби раҳбарияти анчадан бери футболчи билан амалдаги шартномани узайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Николо Дзаньолонинг ўзи бу борада шошилмасликни маъқул топган. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади.
Николо жорий мавсумда барча турнирларда 28 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва бешта голли пас ёздириб қўйди. Transfermarkt портали уни 33 миллион еврога баҳолаган бўлса-да, “Рома” 40 миллион евродан камига уни қўйиб юбормаслиги айтилмоқда.
Ана холос! Моуриньо фикридан қайтгани йўқ!
“Рома” бош мураббий Жозе Моуриньо талабига кўра, ёзги трансферлар вақтида олинадиган янги футболчилар рўйхатини тузиб чиқмоқда.
Португалиялик мутахассис спорт директори Тьягу Пинтодан “Арсенал”дан Гранит Жакани олиб келишни талаб қилмоқда.
Моуриньо “Рома”га келганидан бери икки маротаба швейцариялик футболчини трансфер қилишга ҳаракат қилди. Бироқ, бу уринишлар самара бергани ва 29 ёшли ярим ҳимоячи ҳамон “канонирлар” сафида тўп тепмоқда.
Шунга қарамай, римликлар бош мураббийи фикридан қайтгани йўқ ва ёзда Жака трансфери бўйича учинчи уринишни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.
Гранит Жака ўтган йили ёзда “Арсенал” билан келишувини 2024 йилнинг ярмигача узайтирди. Тransfermarkt портали ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Рим клуби мутасаддилари мавсум якунланиши билан бу ўйинчи учун лондонликларга 18 миллион евро таклиф қилишни режалаштирган.
Моуриньо “Тоттенхэм”дан ўйинчи олмоқчи
Жозе Моуриньо Римда кўрмоқчи бўлаётган футболчилар рўйхатига “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хейбьерг ҳам қўшилди. Бу ҳақда Италиянинг Il Romanista нашри хабар тарқатди.
26 ёшли футболчи Лондон клубига жамоани Жозе Моуриньо бошқарган даврда олиб келинган. 2020 йилнинг августида “Тоттенхэм” даниялик футболчи учун “Саутгэмптон”га қарийб 17 миллион евро тўлаган.
Пьер-Эмиль Хейбьерг Англия премьер-лигасига ўтгунга қадар Бундеслигада “Аугсбург”, “”Ўальке” ва “Бавария” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Тажрибали ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 33 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига учтадан гол ва голли пас ёздириб қўйди.
Бугунги кунда “Тоттенхэм” футболиси 40 миллион еврога баҳоланяпти.
“Фиръавн” ўзини ёмон ҳис қилди
“Рома” ҳужумкор футболчиси Мтефан Эл-Шаарави “Сассуоло”га қарши учрашувни нега ўтказиб юборгани маълум бўлди.
Vocegiallorossa.it сайтининг хабар беришича, 29 ёшли ҳужумкор футболчи чап оёғи мушакларида оғриқ ҳис қилгани боис, ўйин қайдномасига киритилмаган.
“Рома” клуби тиббиёт ходимлари энди Стефанни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади ва шундан сўнг даволаниш муддати аниқланади.
Эл-Шаарави жорий мавсумда барча турнирларда 25 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва битта голли пас узатди.
Фикрлар