"Рома" ҳужумчиси учун мавсум якунланди

TIGGO 2 PRO

"Рома" жамоа ҳужумчиси Пауло Дибаланинг яқин кунларда жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши ҳақида хабар берди.

Рим клуби аргентиналик футболчининг тикланиш муддатини маълум қилмади. Шу билан бирга, Италия оммавий ахборот воситалари Дибаланинг 2024/2025 йилги мавсумда бошқа ўйнамаслиги ҳақида хабар тарқатмоқда.

Дибала жорий мавсумда 36 та расмий ўйинда иштирок этди. Уларда ҳужумчи саккизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

"Рома" ҳозирги вақтда А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринда турибди. Италия чемпионатининг навбатдаги ўйинини "Рома" 29 март куни сафарида "Лечче"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhom Irmatov
20/03/2025 19:32
Endi Shomurodovga keng yoʻl ochiladi