"Рома" ҳужумчиси "Ювентус"га ўтади
"Рома" вингери Николо Заньоло фаолиятини кучлироқ жамоада давом эттириши мумкин.
Маълум бўлишича, унинг агенти "Ювентус" билан музокара олиб бормоқда. Шу пайтгача ўтказилган икки учрашув натижасига кўра, томонлар Николонинг Туринга кўчиб ўтишига келишиб олди.
Фақатгина бунинг учун италиялик футболчи "бўрилар" билан амалдаги шартномасини узайтирмаслиги талаб этилади. Унинг "Рома" билан 2024 йилгача мўлжалланган келишуви бор.
22 ёшли Заньоло жорий мавсум А Серияда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар