“Рома” ҳужумчисидан воз кечишди
“Рома” универсал футболчиси Николо Дзаньоло чемпионат пешқадами “Наполи” эътиборига тушган эди.
Calciomercato.it сайтининг хабар беришича, неаполликлар бу трансферни амалга оширмайдиган бўлди. Бу клуб вакиллари яқин ўртада Дзаньолони сўраб, “Рома”га мурожаат қилмайди.
Таъкидлаш лозимки, Рим клуби раҳбарияти ҳам Дзаньоло билан янги шартнома тузишга шошилмаяпти. Спорт директори Тьягу Пинто сентябрь ойида янги битим бўйича музокараларни тўхтатиб қўйган.
23 ёшли ҳужумкор футболчининг амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзида тугайди. Николо жорий мавсумда 14 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига иккита гол ва учта ассист ёздириб қўйган.
Фикрлар