“Рома” ҳужумчисига янги харидор чиқди
“Фиорентина” қишки трансферлар вақтида ҳужум чизиғини “Рома” футболчиси Андреа Белотти билан кучайтиришга қарор қилди.
Corriere della Sera нашрининг маълум қилишича, Белотти “бўрилар” билан бир мавсумга шартнома имзолаган ва уни узайтириш учун сермаҳсул ўйин кўрсатиши керак. Италиялик ҳужумчи Жозе Моуриньо қўл остида тўпурарлик қобилиятини кўрсата олмаяпти. Бу унинг келажагига салбий таъсир қилиши мумкин.
Бу вазиятдан “Фиорентина” фойдаланиб қолмоқчи. Бу жамоа мутасаддилари Белоттининг агентига мурожаат қилиб, Белоттини Флоренцияга кўчириш имкониятларини сўраган.
Жозе Моуриньо кейинги пайтда олдинги чизиқда асосан Тэмми Абрахам ва Пауло Дибалага ишонч билдирмоқда.
Фикрлар