"Рома" икки нафар ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр

"Рома" ҳужумчи Темми Абраҳамни сотиб юбормоқчи, дея хабар беради Calciomercato. Римликлар футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Кўринишидан, "бўрилар" жароҳати туфайли мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборган англиялик билан ҳисоблашмаяпти. Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча турнирларда бор йўғи 6та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

“Челси”дан ижарага олинган яна бир форвард Ромелу Лукаку ҳам “Рома”ни тарк этиши мумкин. Томонлар футболчини сотиб олиш борасида келиша олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!