“Рома” испан клубини “дуэл”га чақирди

Қатардаги жаҳон чемпионати муносабати билан лигаларда эълон қилинган танаффус клубларга мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик кўриш учун қўшимча имконият бермоқда.

“Рома” футболчиларнинг ўйин амалиётисиз қолишига йўл қўймаслик мақсадида Японияда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Клуб мутасаддилари декабрь ойида ҳам ўйинчиларни майдонга олиб тушмоқчи. “Рома” Португалияда ташкил этиладиган йиғин давомида Испаниянинг “Калис” жамоаси билан ўзаро баҳс олиб бориш бўйича иш бошлади.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳар икки жамоа 16 декабрь куни Португалиянинг Алгарве шаҳрида куч синашишга розилик берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!