“Рома” жаҳон чемпионатидаги футболчисини йўқотиши мумкин

Қатардаги жаҳон чемпионатида “Рома” футболчиларидан бир нечтаси ўзининг мамлакати терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ана шундай ўйинчилардан бири Никола Залевскидир. Истеъдодли ярим ҳимоячи Польша терма жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда.

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньньо кашф қилган футболчини бошқа жамоаларга ўтиб кетишига йўл қўймоқчи эмас. Бу мутахассис 20 ёшли ўйинчига янги битим тайёрлаяпти.

Залевскининг амалдаги келишуви 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Лекин жаҳон чемпионатидан кейин бу футболчига кўз тикадиган жамоалар кўпайиб кетиши табиий. Шунинг учун ҳам Тьягу Пинто унга шароитлари яхшиланган битим бериб, узоқ муддатга пойтахт клубида олиб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!