"Рома" кадрлар муаммосига дуч келмоқда

"Рома" ҳимоячиси Крис Смоллинг римликларга навбатдаги уч тўрт ўйинида ёрдам бера олмайди. Football Italia нашри хабарига кўра, англиялик футболчининг мушакларидаги жароҳат сабаб шундай қарорга келинган.

Шу тариқа, Смоллинг "Верона", "Парма" ва "Брешия" қарши ўйинда майдонга туша олмайди. "Интер" билан баҳсдаги иштироки эса сўроқ остида турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин "жаллароссилар"нинг яна бир ҳимоячиси Давид Сантон ҳам клуб лазаретига тушгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!