“Рома”: Катта трансфер ўхшамаяпти!
“Рома” ва “Ювентус” 23 ёшли универсал ҳужумчи Николо Дзаньоло трансфери бўйича келиша олмай қолди.
Туринликлар анчадан бери Италия терма жамоаси ўйинчисини ўз сафига чорлаб келади ва Дзаньоло учун асосий даъвогар ҳисобланади. Никола ҳам “Ювентус”га ўтиш истагини яширмаяпти.
“Рома” ўз ўйинчисини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда. “Ювентус” бу трансферга ўз ўйинчиларидан бирини қўшмоқчи. Томонлар келиша олмай турган ягона масала айнан трансфер тўлови шаклидир.
Рим клуби мутахассислар туринликлар пулни тўлиқ тўлаш орқали ҳисоб-китоб қилинишини истаяпти.
Дзаньолонинг пойтахт клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Ўтган мавсумда у жами 42 та учрашувда қатнашиб, саккизта гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар