“Рома”: Кетса, бутунлай кетсин!

“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо билан келиша олмай қолган Рик Карсдорпдан бутунлай воз кечишга қарор қилди.

Дастлаб, клуб мутасаддилари устоз ва шогирдни яраштириб қўйишни режалаштираётган эди. Бироқ, бунинг имкони бўлмаган кўринади.

Энди клуб хўжайинлари Рик Карсдорп манфаатларини ҳимоя қилаётган агентларга шарт қўйди. Унга кўра, улар ҳимоячини бирданига тўлиқ трансфер қиладиган бошқа жамоа топишни талаб қилмоқда.

“Рома” нидерландиялик футболчини ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқчи эмас. Sky Sport нашрининг маълум қилишича, римликлар Карсдорпни 10-12 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!