“Рома” Конференциялар лигаси тўпурарларидан бирини харид қилмоқчи

Норвегиянинг "Буде-Глимт" клуби вингери Ола Сольбаккен фаолиятини Италия А сериясида давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Скира.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчига "Наполи" даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, “Рома” ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячи учун курашишга тайёр.

Мазкур клублар Сольбаккен учун қанча тўламоқчи эканлиги ҳозирча маълум эмас. Аммо, шуни таъкидлаш керакки, футболчининг Конференциялар лигасида кўрсатган ўйинларидан кейин “совчилари” кўпайиб қолган.

Сольбаккен ўтган мавсумда ЕКЛда 15 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 7 гол ва 3 ассист ёздириб қўйган.

Оланинг “Буде-Глимт” билан шартномаси шу йилнинг охиригача амал қилади. “Тransfermarkt” портали унинг нархини 2 миллион еврога баҳолаган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!