“Рома” кучли жамоа тузяпти

Айни пайтда “Салернитана” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган “Рома”нинг 35 ёшли собиқ футболчиси Федерико Фасио пойтахтликларнинг трансферларига муносабат билдирди.

“Рома” жуда кучли жамоа тузаётгани ҳозирдан кўриниб турибди. Мен Пауло Дибала “Рома” сафига қўшилганидан беҳад хурсандман. Римликлар зўр футболчини қўлга киритди.

Пауло Дибала қандай футболчи экани ва нималарга қодирлигини ҳаммамиз яхши биламиз, - деди Федерико Фузато.

Пауло Дибала фаолияти давомида клублар миқёсида 403 та учрашувда майдонга тушиб, 144 та гол ва 64 та голли узатма муаллифи бўлган. Шунингдек, 28 ёшли футболчи Аргентина терма жамоаси сафида 34 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!