"Рома" мақсадига етолмади

Жозе Моуриньо “Рома”га келганидан буён римликлар сафини ўндан зиёд футболчи тарк этди ва бу жараён мунтазам давом этадиган кўринади. Ўз навбатида, португалиялик мутахассис кетганлар ўрнини юқори савияда тўп суришга қодир ижрочилар билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

zhoze-mourinju_15339824941128618622

Жозе Моуриньо Римга келганидан буён ўз жамоасига “Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жакани олиб келмоқчи.  Ўтган ёз Моуриньонинг таклифини қабул қилмасдан “канонирлар” билан шартномани узайтирган швейцариялик футболчи қишки трансферлар ойнасида ҳам “Рома” нишонида бўлди.

“Бўрилар” қайсар футболчининг “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета билан келиша олмай қолганидан фойдаланиб қолмоқчи бўлганди. Бироқ, Лондон клуби “Рома”нинг Жака бўйича сўровига жавоб қайтарди ва бу масала расмий музокаралар жараёнигача етиб бормади.

Моуриньо иккинчи уринишда ҳам ўзи орзу қилган ўйинчига эриша олмади. Катта трансфер барбод бўлди. Энди римликлар мавсум якунлангач, янги таклиф билан алоқага чиқмоқчи.

29 ёшли Гранит Жака 2016 йилдан бери “Арсенал”да тўп тепяпти. Жорий мавсумда атиги ўнта учрашувда қатнашган ўйинчининг “тўпчилар” билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

452718

“Валенсия” римликларга ажойиб рокировка таклиф қиляпти

“Валенсия” раҳбарияти “Рома” билан футболчи алмашмоқчи. Аслида испан клуби римликларга керак бўлмай қолган Амаду Диаварага қизиқиш билдирган, уни ижарага олиб, маошини тўлиқ тўлаб беришни таклиф қилишни режалаштираётган эди.

Бироқ, энди вазият ўтганди.

“Валенсия” хўжайинлари ўз жамоасида “Рома” шарафини ҳимоя қилаётган “Барселона” тарбияланувчиси Карлес Пересни кўрмоқчи. Римликлар ички рақобатда Элдор Шомуродов, Николо Дзаньоло, Стефан Эл-Шааравига имкониятни бой бераётган ҳужумчини қўйиб юборишга қарши эмас.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, испанияликлар Карлес Пересни португалиялик легионер Гонсалу Гедешга алмаштиришни таклиф қилмоқда. Бу таклиф “Рома”га ҳам маъқул. Чунки Жозе Моуриньо  ўз ҳамюртининг имкониятларини яхши билади ва уни ўз жамоасида кўрмоқчи.

Гонсалу Гедеш 2018 йилдан бери “Валенсия”да ўйнаяпти. Ўшанда испанлар бу футболчи учун “Пари Сен-Жермен”га 40 миллион евро тўлаган. Унинг амалдаги шартномаси яна бир ярим йил давом этади ва ҳозирги трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қиляпти.

2020 йилдан бери Римда тўп тепаётган Карлес Перес эса “Барселона”дан 12,5 миллион еврога трансфер қилинган. Бироқ, асосий таркибга кира олмаётгани учун нархи 7 миллион еврога тушиб кетди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган ва “Рома” мутасаддилари у билан тезроқ хайрлашмоқчи.

1138283080_0_0_0_0_600x0_80_0_0_df55eeee21f89f440a959d3cf2ea3be8

Бир футболчи ўрнига тўрт номзод

“Рома” ярим ҳимоясида битта жой бўшайдиган бўлди. Клуб раҳбарияти Амаду Диавара вакиллари билан учрашувда ўйинчининг хизматларига эҳтиёж йўқлигини таъкидлади.

Гвинеялик таянч ярим ҳимоячисига Испания, Италия, Франция ва Туркия чемпионатлари жамоаларидан бир неча таклиф бор. Бироқ Амадунинг ўзи ҳали бирор чорловни қабул қилгани йўқ.

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто майдон марказидага ўйинчи қидиришда давом этмоқда. Унинг қўлидаги рўйхатда трансфери анча қийин ҳисобланган Танги Ндомбеле (“Тоттенхэм”) ва  Данилу Перейра ( ПСЖ) бор.

Шунингдек, Тьягу Пинто захира варианти сифатида Найтан Нандес трансфери бўйича ҳам иш олиб бормоқда. “Кальяри”да ўйнаётган уругвайлик ярим ҳимоячи кучлироқ клубга ўтиш ниятида. Чунки бу футболчи илгари Уругвайнинг “Пеньяроль” ва Аргентинанинг “Бока Хуниорс” каби клубларида тўп тепган ва юқори мақсадлар учун курашадиган жамоаларда ўйнашни қўмсаяпти.

А Серияда қолиш учун курашаётган “Кальяри”  клуб бюджетини мустаҳкамлаш илинжида етакчи ўйинчиларидан бири ҳисобланган Нандесни қўйиб юборишга тайёр. Бу трансфер учун улар 16 миллион евро талаб қилмоқда.

424424

“Навбаҳор”га келиши айтилган Ўрунов қайси жамоада ўйнайди?

“Рома”га жуда хунук хабар!

“Рома” ҳужумчиларидан бирини сотишга қарор қилди. У ким экан?

“Рома” қалбимда қолади...

Ўруновга хунук хабар. У фирибгарлик қурбони!

“Рома”да катта тозалаш давом этади ва Шомуродовга кўп гол урадиган рақобатчи келади!

Шомуродовга жиддий қизиққан клуб “Манчестер Юнайтед” юлдузини олди

“Рома” ҳужумчиларига маслаҳат!

Моуриньо Шомуродовни нега ўйинга туширмади? Элдор захирада ўтирган палла Абрахам рекордларни ура бошлади!

Моуриньо шогирдларини кечирмади. “Рома” асосий таркиб ўйинчиларидан воз кеча бошлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!