Шомуродовга жиддий қизиққан клуб “Манчестер Юнайтед” юлдузини олди

2021 йилнинг октябрида Европа матбуоти Испания чемпионати вакили “Севилья” ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдираётганини, мазкур клуб спорт директори Рамон Мончи легионеримизни қишки трансферлар вақтида қўлга киритмоқчи экани ҳақидаги хабарлар кўп тарқатилган эди.

Бироқ, “Севилья” мутасаддилари қишки трансферлар вақтида бошқача йўл тутди. Улар мавсум охиригача ижарага ҳужумчи олишга қарор қилди. Шунинг учун Испан клуби кейинги пайтда “Манчестер Юнайтед”да ишлари юришмай қолган Антони Марсьялга эътибор қаратди.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, франциялик машҳур футболчини “Севилья” ижарага олди. Томонлар келишуви мавсум охиригача амал қилади.

Франциялик ҳужумчи янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди ва Испания чемпионатида 22-рақамда тўп тепадиган бўлди.  

Martial-Sevilla

Антони Марсьялга “Барселона”, “Атлетико” ва Ювентус”дан таклифлар бўлаётган эди. Бироқ манчестерликлар “Севилья” сўровини қондиришга қарор қилди.

Тажрибали футболчи “Манчестер Юнайтед”га 2015 йили “Монако”дан 60 миллион еврога трансфер қилинган эди. Шундан бери ҳужумчи Англия клубида 269 та учрашувда қатнашиб,  79 та гол ва 50 та голли пас муаллифи бўлди. Бироқ у кейинги пайтда асосий таркибга кира олмай қолаётган эди. Марсьяль жорий мавсумда Англия премьер-лигасида саккиз марта майдонга тушиб, ўз номига битта гол ёздирди холос.

Элдор Шомуродов эса фаолиятини “Рома”да давом эттираверади. Бироқ, Жозе Моуриньо ҳамюртимизга етарли даражада ўйин амалиёти бермаётгани боис, Шомуродов Римни тарк этиши кераклигини таъкидлаётган мухлису мутахассислар сони кўпайиб бормоқда.

Хусусан,Элдор Италия кубоги доирасида захирадан майдонга тушиб, “Лечче” дарвозасини ишғол қилганига қарамай, Жозе Моуриньо А Сериянинг "Эмполига" қарши ўтказилган кейинги ўйинида унга ўйнаш имконини бермади.   

“Рома”га ёрдам бера олмаётган Пеллегрини терма жамоага чақиртирилди

“Рома” сардори Лоренцо Пеллегрини жорий мавсум давомида бир неча маротаба жароҳат олиб, жамоасига кўп ҳам ёрдам бера олмаяпти. Хусусан, тажрибали ярим ҳимоячи ҳозир ҳам жароҳатини даволатиш билан банд.

Пеллегрини римликларнинг охирги учта учрашувини ўтказиб юборган  бўлса-да, Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини уни навбатдаги йиғинга таклиф этди.

Манчини муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланган Лоренцони назарий машғулотларда қатнашиши унга келажак фаолиятида бош мураббийнинг ғояларини чуқурроқ англаш имконини беришини таъкидламоқда. Йиғин давомида Пеллегринининг майдондаги машғулотларда қатнашишига рухсат берилмайди.

Европанинг амалдаги чемпиони бўлган Италия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўтиш баҳсларида Шимолий Македония билан куч синашиши керак.

25 ёши Лоренцо Пеллегрини жорий мавсумда “Рома” сафида барча турнирларда 20 та учрашувда рақиблар дарвозасига 9 та гол киритди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди. У Италия терма жамоасида 2017 йилдан бери ўйнамоқда. Ҳозирча 19 маротаба майдонга тушган ярим ҳимоячи ўз ҳисобига учта гол расмийлаштирган.

pellegrini

Энг зўр ҳужумчи “Рома”да ўйнаяпти!

Статистика мутахассислари “Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам қайд этаётган натижаларга эътибор қаратди.

Ўтган турда “Эмполи” дарвозасини икки маротаба аниқ нишонга олган англиялик юлдуз мавсумдаги умумий голлари сонини 17 тага етказиб олди. Шулардан 10 тасини А Серияда, олтитасини Конференциялар лигаси ва биттасини Италия кубогида киритди.

Рим клубининг жорий мавсумдаги энг яхши трансфери сифатида баҳолаётган Тэмми Абрахам барча голларини ўйиндан киритган. Бу ҳужумчи тўпурар ҳамкасбларидан фарқли равишда пенальти тепмайди.

Айни пайтда А Серия тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилаётган Чиро Иммобиле ва Душан Влахович ўйиндан тўп киритиш бўйича Абрахамдан ортда қолмоқда.  Агар 11 метрлик белгидан урилган голларни ҳисобдан чиқарсак, “Лацио” етакчиси жами 14 та, “Фиорентина” юлдузи эса 12 та тўп киритган бўлиб чиқади.

“Рома” зўр тўпурар топганидан хурсанд. Бироқ, Тэмми Абрахам шартномасида “Челси” бу ўйинчини 2023 йилнинг ёзида 80 миллион евро эвазига қайтариб олиш тўғрисидаги бандни киритгани римликларни безовта қилмоқда. Қолаверса, ҳозир “аристократлар” кўп гол ура оладиган ўткир ҳужумчига қаттиқ эҳтиёж сезяпти.

FuuqAd-tQWWlbpZUj8GX03_pXI9RPA0b

“Рома” ҳужумчиларига маслаҳат!

Моуриньо Шомуродовни нега ўйинга туширмади? Элдор захирада ўтирган палла Абрахам рекордларни ура бошлади!

Моуриньо авжида. У яна бир футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди!

Моуриньо шогирдларини кечирмади. “Рома” асосий таркиб ўйинчиларидан воз кеча бошлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!