"Рома" Махрез борасида "Лестер" билан келиша олмади

Англиянинг “Лестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Рияд Махрез жамоада қоладиган бўлди.

Рим клуби жазоирлик футболчининг трансфери борасида “тулкилар” билан келиша олмаяпти.  Итальянлар Махрез учун 37 млн евро таклиф этмоқда. Инглизлар эса 40 млн фунт(тахминан 44 млн евро) сўрамоқда.

Энди римликлар бошқа заҳира вариантларига эътибор қилиши ва фақатгина улар ҳам амалга ошмаган тақдирда, яна Махрез вариантига қайтишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!