Ads
 
 
"Рома" клуби "Тоттенхэм"дан ижарага олинган Федерико Фасионинг  трансферини тўлиқ қўлга киритиш имконига эга бўлди.
 
Бунинг учун 1,2 миллион евро эвазига ижарага олинган ҳимоячи Италия клуби таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ва белгиланган миқдорда учрашувларда тўп суриши лозим эди.
 
Фасио "Рома" таркибида Италия чемпионати ва Еврокубокларда жами 22 та учрашув ўтказди ва энди римликлар "Тоттенхэм"га мавсум охиригача 3,2 миллион евро тўлаб, асли аргентиналик бўлган ҳимоячини ўзида олиб қолади.
 
Федерико Фасио 2011-2014 йиллар давомида Лионель Месси билан бирга Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
 

Минбар

Барча блоглар