“Рома” Моуриньо ҳайдаган футболчидан осонликча воз кечмайди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сассуоло”га қарши ўйиндан кейин Рик Карсдорпни жамоадан ҳайдаганидан хабарингиз бор.
27 ёшли ҳимоячи Римни тарк этиб, оиласи билан Нидерландияга кетиб қолган ва жамоанинг Японияда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинида қатнашмади. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти ундан осонликча воз кечмайди.
Мутасаддилар беш йилдан бери “Рома” аъзоси бўлган футболчини тиббий кўрикка чақирди. Шундан кейин раҳбарияти футболчи ва Жозе Моуриньо яраштириш мақсадида учрашув ўтказмоқчи.
Агар томонлар келиша олмасагина Карсдорпни сотиб юбориш масаласи кўриб чиқилади. Унгача, раҳбарият низога барҳам бериш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи.
Фикрлар