“Рома” Моуриньо ҳайдаган ўйинчига нарх белгилади

  • 4 декабря, 2022, 15:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо нидерландиялик ҳимоячи Рик Карсдорп билан ишламаслигини маълум қилганидан кейин клуб раҳбарияти унга янги жамоа қидирмоқда.

Tecno

Спорт директори Тьягу Пинто Карсдорпни тўлиқ трансфер қилинишини истаяпти. Бу мутахассис Рикни ижарага сўраётган бир неча клуб таклифини қабул қилгани йўқ.

Римликлар 27 ёшли футболчини 10 миллион еврога баҳолаган. Унга “ювентус”, “Фейеноорд” ва Франциянинг бир неча клублари кўз тикмоқда.

“Рома”нинг ўзи Карсдорп ўрнига бошқа ижрочи қидирмоқда. Айни пайтда улар “Реал”да ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Альваро Одриосолани олиш бўйича музокарага киришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию