"Рома" Моуриньони бу йўлдан қайтара олмайди

Римнинг "Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия терма жамоаси билан шартнома имзолашга тайёр, деб хабар берди The Telegraph нашри. Мутахассис билан келишув 2024 йилнинг ёзига қадар ҳисоблаб чиқилади.

Олдинроқ римликлар раҳбарияти унинг бу шартномани имзолашига қарши экани хабар қилинганди. Шунга қарамай мутахассис шу ёзда жамоани тарк этишни режа қилган. Жозенинг "Рома" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, 1/4 финалда Португалия терма жамоаси Марокашга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади. Португалия футбол федерацияси расмий равишда Фернанду Сантуш билан хайрлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!