“Рома”: Моуриньонинг келажагини ўйлаб кўрамиз!
“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Португалиялик мутахассис пойтахт “бўрилари”ни 2021 йилнинг ёзида қабул қилиб олган ва клуб билан уч йиллик битим имзолаганди. Унинг қўл остида римликлар дастлабки мавсумнинг ўзида УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқди.
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббийга янги шатнома таклиф қилиниши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
- “Рома” Жозе Моуриньо узоқ йиллик фаолияти давомида ўзини кўпроқ бахтли ҳис қилиб ишлаётган клуб. Биз унинг келажагини албатта муҳокама қиламиз. Фақат сал кейинроқ, - деди Тьягу Пинто.
Фикрлар