"Рома" мухлислари учун муҳим хабар!

Сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан кейин Жозе Моуриньонинг "Рома" бош мураббийи сифатидаги келажаги сўроқ остида қолаётганди.

Италия ОАВ хабарига қараганда, Жозе Римда қолади. Унинг кетиш истаги йўқ. "Римликлар" раҳбарияти 58 ёшли мутахассисга ишонч билдиради ва ундан дастлабки мавсумдаёқ катта натижалар талаб қилмайди. 

Португалиялик мураббийга АПЛдан таклиф бор эди. Яқиндагина Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқарган "Эвертон" Моуриньони Премьер-лигага қайтаришни ният қилганди. Аммо рад жавобини олган мерсисайдликлар энди бошқа мутахассис изламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли Моуриньо мавсум аввалида "бўрилар" бошқарувига келганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!