"Рома" МЮ ҳимоячисини сотиб олиш учун йўл қидирмоқда

"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллингни сотиб олиш ниятида.  Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Римликлар ушбу трансферни амалга ошириш учун ўз футболчиларини сотиб юборишга мажбур бўлиши мумкин. Чунки "қизил иблислар" англияликнинг трансфер суммасини пасайтириш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ МЮ "Рома"нинг 10 миллион евролик таклифини рад этган, улар футболчи учун 20 миллион евро талаб қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!