“Рома” сафида ижарада ўйнаган “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг янги мавсумни ҳам Италияда ўтказиши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, римликлар айни дамда Смоллингнинг трансфери масаласида манкунианликлар билан музокаралар ўтказмоқда. Аммо, томонлар узоқ муддат давом этаётган музокараларга қарамай, ўзаро тил топиша олмаяпти.

Смоллингни ўз сафида кўришни хоҳлаётган “Интер” эса бу вазиятдан унумли фойдаланиб, уни “Рома”дан илиб кетиши мумкин. Айтиш керакки, МЮ 30 ёшли футболчисининг трансферидан 30 млн евро ишлаб олишни мўлжалламоқда.

Маълумот учун, Смоллинг жорий мавсум “Рома” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)