“Рома” ўйинчиси майдонда ҳушидан кетди, ўйин давом эттирилмади (фото)

Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган “Удинезе” ва “Рома” ўртасидаги баҳсда футбол оламида кам учрайдиган ҳолат юзага келди.

“Дачия Арена”даги беллашувнинг 72-дақиқасида меҳмонлар футболчи Эван Н'Дика майдонда ҳушини йўқотиб, йиқилди. 

Учрашув бош ҳаками Лука Пайретто дарҳол ўйинни тўхтатди. Гарчи шифокорлар Эван Н'Дикага биринчи ёрдамни кўрсатиб, уни ҳушига келтирган ва замбилда майдондан ташқарига олиб чиқиб кетди.

Бу ҳолатдан кейин футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва расмий шахслар баҳсни давом эттирмасликка қарор қилди.

Ўйин тахтатилган пайтда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Энди учрашувни давом эттириш бўйича қўшимча қарор қабул қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!