“Рома” ўз футболчини арзонга сотиб қўйди

  • 9 декабря, 2022, 11:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома”нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Эдоардо Бове фаолиятини А Сериянинг бошқа клуби – “Лечче”да давом эттирадиган бўляпти.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, томонлар трансфер бўйича келишувга эришган. Унга кўра, “Лечче” Эдоардони мавсум охиригача ижарага олади ва ёзда 4 миллион евро эвазига трансферни тўлиқ харид қилади.

“Рома” раҳбарияти Жозе Моуриньо кашф қилган футболчини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолгани аҳамиятли. Римликлар беш миллион евро тўлаб, Бовени кейинчалик ортга қайтариши мумкин.

Жозе Моуриньо ёш футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишини учун шу кўринишдаги битимни маъқуллагани айтилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию