"Рома" ўз майдонида "Кротоне" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди (видео)

Италия А Сериясининг 35-турида “Рома” ўз майдонида “Кротоне”ни қабул қилди.

Мезбонларнинг тўлиқ устунлигида кечган Римдаги ўйин 5:0 ҳисобида “Рома”нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Шу куни “бўрилар” сафида голларни Борха Майораль 47', 90', Лоренцо Пеллегрини 70', 73' ва Генрих Мхитарян 78' киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!