"Рома" ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Шомуродов тўлиқ ўйнади

А Серияда 16-турнинг марказий ўйини бўлиб ўтди. Унда "Рома" "Интер"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Нерадзуррилар" сафида Чалханоглу, Жеко ва Дюмфрис гол урган бўлса, "бўрилар" бунга жавоб қайтара олмади. 

Бугунги ғалабадан кейин "Интер" очколарини 37 тага етказган ҳолда, Италия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. 25 очкоси ўзгармай қолган Моуриньо шогирдлари 5-поғонани банд этган. 




  • 90+3'

    Учрашув якунига етди. "Рома" ўз майдонида "Интер"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

  • 90+2'

    Кристиан Вольпато Жордан Верету ўрнига майдонга тушди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    Стефано Сенси тўпни яхши тўхтатиб олиб, кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ. 

  • 83'

    Стефано Сенси Хакан Чалханоглу ўрнига майдонга тушди. 

  • 81'

    Николо Заньоло олисдан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига бориб тушгандай таассурот қолдирди. Бироқ гол эмас. 

  • 78'

    Николо Заньоло рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади. 

  • 75'

    Заньоло майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 73'

    Генрих Мхитарян қанотдан узатилган тўпни қабул қилиб олди ва зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 70'

    "Рома" рақиб жарима майдончаси атрофида тўпни эгаллаб турибди. 

  • 67'

    Шомуродов прессинг уюштириб рақибни хато қилишга мажбур қилди. "Рома" фойдасига аут. 

  • 66'

    Артуро Видаль зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўла олди. 

  • 63'

    Жанлука Манчин сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 61'

    Мхитаряннинг жарима майдонига амалга оширган узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 59'

    Санчес Корреа ўрнига майдонга туширди. Шунингдек, Николо Барелла ўрнини Артуро Видаль эгаллади. 

  • 57'

    Хоакин Корреа жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайдига кўринади. 

  • 54'

    "Рома" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 52'

    Иван Перишич узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. 

  • 50'

    "Интер" иккинчи бўлимда ҳам мазмунли ўйин кўрсатмоқда ва рақибга нисбатан кўпроқ тўпни назорат қилмоқда.  

  • 48'

    Николо Бареллага сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 46'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунига етди. "Интер" ҳозирча сафарда "Рома"дан 3:0 ҳисобида устун келмоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Шомуродов олдинга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар уни тўхтатди. 

  • 42'

    Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Заньолода яхши имконият вужудга келди. Ҳимоячилар қуршовида қолган Николо зарба бера олмади. 

  • 39'

    ГОООООООЛ! Думфрис ажойиб узатмадан сўнг тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 38'

    Рожер Ибаньес сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 38'

    "Рома"да ажойиб имконият вужудга келди. Қанотдан йўлланган узатмадан сўнг Матиас Виньяда ажойиб имконият вужудга келди. Унинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 36'

    "Интер" футболчилари тўпни тўлиқ назорат қилмоқда ва майдонда эркин ҳаракат қиляпти. 

  • 33'

    Алессандро Бастони  жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 31'

    Жеконинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди. "Рома" дарвозабони эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб бериши лозим. 

  • 29'

    Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳозирча айтарлик вазиятга эга бўлгани йўқ. 

  • 28'

    Перишичнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. 

  • 24'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Жеко дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олиб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 21'

    Жеко жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади. Аммо бироз ноаниқ. 

  • 18'

    Никола Заньоло жарима майдони ичида турган Шомуродовга тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 15'

    ГОООООООЛ! Чалханоглу бурчакдан тўғри тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 

  • 14'

    "Интер" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 12'

    "Интер" тўпни назорат қилмоқда. "Рома" футболчилари рақибнинг хатосини кутмоқда. 

  • 8'

    Веретунинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 7'

    Данило Д'Амброзионинг паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. "Интер" бурчак зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 3'

    Чалханоглунинг рақиб жарима майдонига узатган паси ноаниқ чиқди. 

  • 1'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    А Серия 16-туридан ўрин олган "Рома" - "Интер" учрашувини сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Saidjonn
04/12/2021 23:59
Oyin juda dabdala hujumga umuman top bormadi presing bolmadi qisqasi inter juda kuchli ekan