“Рома” ўз юлдузига нарх белгилади

“Рома” раҳбарияти мавсумни барқарор ўтказа олмаётган Николо Дзаньолодан воз кечишга қарор қилди. Клуб мутасаддилари 23 ёшли футболчини январь якулангунича сотиб юборишга тайёр.

Аввалроқ, Рим клуби италиялик универсал ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатган эди.

Манбаларнинг таъкидлашича, “бўрилар” истеъдодли вингерни 35-40 миллион евро эвазига қўйиб юборади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Италия терма жамоаси аъзосига “Тоттенхэм”, “Лидс”, “Вест Хэм”, “Боруссия” каби клублар ҳамкорлик таклифини беришни режалаштиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Локо
21/01/2023 10:17
Шомуродов масаласи нима бўлди ?