"Рома" ўзига янги дарвозабон топди
Римнинг "Рома" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий посбони Робин Ольсеннинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.
Gazeta Sporturilor нашри тарқатган хабарага қараганда "бўрилар" устози Клаудио Раньери жамоа раҳбариятига "Нант"нинг 33 ёшли дарвозабони Чиприан Тэтэрушанни сотиб олишни тавсия қилмоқда. Ушбу трансфер эса римликларга бор йўғи 2,5 млн еврога тушиши мумкин.
Маълумот учун, Тэтэрушан жорий мавсум 30та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 8тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. 35та ўйинда иштирок этган Ольсен эса ўз дарвозасидан нақд 58та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар