"Рома" Пасторедан тезроқ қутулмоқчи

"Рома" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторени трансферга қўймоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли аргентиналик футболчи фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин. Боиси, унга "Ривер Плейт" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Пасторе “Рома”га ўтган йилнинг ёзида ПСЖдан 25 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум римликлар сафида 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!