"Рома" Пеллегрини билан шартномани узайтиради

"Рома" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегринига янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра римликлар 22 ёшли футболчи билан шартномани узайтириб, унинг товон пулини оширишмоқчи. Таъкидлаш керакки, амалдаги келишувга кўра унинг товон пули 30 миллион еврони ташкил этади.

Маълумотларга қараганда Пеллегринининг хизматларига "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!