“Рома” портлаб кетиши мумкин эди. Клуб базасидан 20 та снаряд топилди (фото)

“Рома”нинг машғулотлар базасидан иккинчи жаҳон уруши давридаги 20 та снаряд топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди ва сапёрлар снарядларни қазиб олаётган суратларни эълон қилди.

- Италия армиясининг сапёрлар гуруҳига ташаккур. Тригориядаги базамиздан иккинчи жаҳон уруши давридаги снарядларни кавлаб олишга муваффақ бўлди, - дейилади клуб баёнотида.

437017

Маълумотларга қараганда, ишчилар аввалига учта бомбани топиб олади. Мутахассислар чақиртирилганидан кейин портламай қолган яна 17 та снаряд борлиги аниқланди. Сапёрлар бир соат мобайнида уларнинг барчасини зарарсизлантирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!