"Рома" Португалия терма жамоаси ҳужумчиси учун 30 млн евро таклиф қилди, бироқ...
"Валенсия"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гонсало Гедеш мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда бир қатор испан нашрлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли испаниялик футболчига "Рома" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айнан римликлар уни қўлга киритишни истаётганлар орасида фаворит бўлиб турибди.
Гедешнинг “кўршапалаклар” билан имзолаган амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди, бироқ ҳатто клубнинг расмий радиоканали Radio VFC ҳам португалиялик футболчига “Рома” ва “Вулверхэмптон”дан қизиқиш борлигини маълум қилди. Канал шарҳловчиларидан бири “Рома” “Валенсия”га Гедеш учун 30 миллион евро таклиф қилганини, аммо “Валенсия” таклиф қилинган суммани жуда кам деб ҳисоблаганини айтган.
Маълумот учун, Гедеш ўтган мавсум “Валенсия” сафида Ла Лигада 36 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол урди.
Фикрлар