“Рома”: Пулнинг ярмини ПСЖ тўласин!

“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо талабига кўра ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум трансфери бўйича парижликлар билан музокара олиб бормоқда.

Нидерландиялик футболчи бир йил муқаддам. “Ливерпуль”дан эркин агент сифатида ПСЖга ўтган эди. Лекин Париж клубида Вейналдум ўзи истаган даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу боис бошқа клубга ўтишни режалаштирган.

ПСЖ Вейналдумни Рим клубига сотишни мўлжаллаяпти. Улар 10 миллион евро сўрамоқда. Рим жамоаси вакиллари 31 ёшли ўйинчини ижарага олмоқчи. Бундан ташқари, Тьягу Пинто Вейналдум олаётган 7 миллион евролик маошнинг ярмини Париж клуби қоплашига эришмоқчи.

Ҳозирча, томонлар бу трансфер бўйича бир тўхтамта келмади. Келаси ҳафта музокаралар давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!