“Рома”: Қатардан келсанг, маошинг ошади!
“Рома” раҳбарияти Қатардаги жаҳон чемпионатида ўйнаган Никола Залевскига янги битим таклиф қилиб, унинг маошини сезиларли даражада оширадиган бўлди.
20 ёшли польшалик футболчи бир неча позициясида ўйнай олиши билан Жозе Моуриньо ишончини қозонди.
Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, клуб спорт директори футболчи жаҳон чемпионатидан қайтиши билан унинг вакиллари билан учрашиб, янги шартномани муҳокама қилишга тайёрланмоқда.
Залевскининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган ва бу ҳужжат асосида у ҳар мавсум учун 500 минг евро маош оляпти. Универсал ўйинчига харидорларнинг кўпайиб бораётган “Рома” мутасаддиларини Залевскига катта маош кўрсатилган янги шартнома таклиф этишга мажбур қиляпти.
Фикрлар