Ads

Римнинг "Рома" клуби ПСВ ярим ҳимоячиси Эрик Гутьерресга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Transfermarketweb хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “бўрилар” айни дамда 23 ёшли мексикалик футболчини диққат билан кузатишмоқда. Улар Гутьерресни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ қўлга киритишмоқчи.

Маълумот учун, Гутьеррес жорий мавсум эйндховенликлар сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг тахминий трансфер нархи эса 7,5 млн еврога баҳоланмоқда.