"Рома" раҳбарияти бу футболчи билан шартномани узайтирмоқчи
"Рома" раҳбарияти англиялик ҳимоячи Крис Смоллингнинг Жозе Моуриньо жамоасидаги аҳамиятини инобатга олиб, унинг шартномасини узайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда.
Calciomercato.com хабарига кўра, ҳимоячининг жисмоний ҳолатига нисбатан ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.
Айтиш керакки, “Рома” сафига 2019 йилда келиб қўшилган Смоллингнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Хабар қилинишича, клуб 32 ёшли футболчига қўшимча бир йил бериш ва шу тариқа уни 2024 йилгача узайтириш учун музокаралар олиб бормоқда.
Сўнгги бир неча ой ичида Смоллинг ўзининг спорт формасини тиклаб олди ва бу "Рома"га жуда зарур бўлган ҳимоя барқарорлигини таъминлашга ёрдам бермоқда.
Фикрлар