“Рома” “Реал” футболчисини ижарага олмоқчи

"Реал" ярим ҳимоячиси Рейньер келаси мавсумни "Рома"да ижара асосида ўтказиши мумкин, дея хабар беради “La Gazzetta dello Sport” нашри.

Манбага кўра, Италия клуби 20 ёшли бразилияликни Римга таклиф қилиш учун ўз футболчиларидан бири билан хайрлашиши керак. Бу катта эҳтимол билан ҳужумчи Стефан Эль-Шаарави бўлиши мумкин.

Рейньер ўтган мавсумни Дортмунднинг "Боруссия" клубида ижара асосида ўтказди. Ярим ҳимоячи "асаларилар" таркибида 20 та учрашувда қатнашди, аммо на гол, на ассист муаллифига айлана олган.

“Transfermarkt” портали бразилиялик хавбекнинг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!