"Рома" "Реал" ҳужумчисини кўз остига олиб қўйди

“Реал” Мадрид клуби форварди Мариано Диас “Рома”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра агар римликлар “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаинни сотиб олишолмаса, бор эътиборларини айнан “қироллик клуби” футболчисига қаратишади.

Бироқ, 25 ёшли доминиканлик футболчининг юқори маоши А Серия грандини ўйлантириши мумкин. Айтиш керакки, Диас айни дамда “Реал”да йилига 6 млн евро маош олади.

Маълумот учун, “Реал” Диасни бундан бир йил муқаддам “Лион”дан 21,5 млн еврога сотиб олган эди. У ўтган мавсум жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!