
“Рома” “Реал” ва “Ливерпуль” қаторига қўшилди
“Рома” Конференциялар лигасининг чорак финалида Норвегиянинг “Будё-Глимт” жамоасини ортда қолдириб, халқаро турнирнинг ярим финалига йўлланма олди.
Шу тариқа, римликлар сўнгги беш йилда уч маротаба Еврокубоклар ярим финалида қатнашадиган тўртинчи жамоа сифатида “Реал”, “Арсенал” ва “Ливерпуль” қаторига қўшилди.
“Рома” 2018 йили Чемпионлар лигаси 2021 йили Европа Лигаси ва бу йил Конференциялар лигаси ярим финалида ўйнайди.
Охирги беш йилда “Арсенал” Европа Лигасида, “Реал” ва “Ливерпуль” Чемпионлар лигасида уч мартадан ярим финалга чиққан.
Фикрлар